Ҳаж зиёратчиларининг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтди

Дата: 16:00, 29-09-2015.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Якшанба, 27 сентябрда Саудия Арабистонига Ҳажга кетган зиёратчиларининг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълумотга кўра, улар тошкент аэропортида кутиб олинган. Зиёратчиларни кутиб олиш 27 сентябр-8 октябрга режалаштирилган. Аэропортда улар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, зиёратчилар учун алоҳида зал ажратилган, аэропорт биносидан чиқишда ҳожиларни махсус автобуслар кутади ва илк йиғилган жойлари - “Новза” жомэ масжидига олиб бориб қўяди”, - дейилади ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси сайтидаги хабарда.

Зиёратчилар шунингдек, ўзлари учиб кетган Бухоро, Самарқанд, Қарши ва Наманган аэропортларига қайтиб келадилар.

“Барча зиёратчилари аъло кайфиятда бўлиб, президент бошлиқ Ўзбекистон раҳбариятига яратилган шароитлар ва эьтибор учун ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар”, - дейилади хабарда.

Бундан олдин ЎзТАГ 2015 йилнинг 3-14 сентябрида 5,2 минг Ўзбекистон фуқароси Исломнинг муқаддас ибодати бўлган ҳажни адо этиш учун Маккага йўл олиши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: