Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланди

Дата: 09:55, 10-07-2014.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида жойлаштирилган.
Қайд этиш керакки, бундан илгари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 ноябрдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни риожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини эгаллаб турган эди. Бундан илгарироқ, 2010 йилнинг мартидан бошлаб эса у Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, бунга қадар ушбу қўмита раисининг биринчи ўринбосари эди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни риожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими бўшлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдинги Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Актам Хаитов ушбу лавозимни 2010 йил мартидан бошлаб эгаллаб турган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: