Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Меҳнат вазири лавозимида қолди

Дата: 13:17, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Азиз Абдуҳакимовни Ўзбекистон Меҳнат вазири лавозимига тасдиқлади. Бундан олдин у қайта ташкил этилган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини бошқараётган эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Абдухакимов Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимини 2014 йилдан бери бажариб келаётган эди. Бунга қадар у (2012-2014) Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси (2010-2012) бўлиб ишлаб келган.  

Давлат раҳбари Баҳодир Низомовни Меҳнат вазири ўринбосари этиб тайинлади. Олдин у Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижроя директори ўринбосари вазифаларида ишлаган.

Маълумки, 22 февралда Ислом Каримов Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини қайта ташкил этиш ва унинг ўрнида менат вазирлигига айлантириш ҳақидаги қарорни имзолаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: