Azur Air авиакомпаниясининг Москвадан Пхукетга учаётган Boeing 767-300 самолёти Тошкентга мажбурий равишда қўнди

Дата: 12:58, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Azur Air авиакомпаниясининг Москвадан Пхукетга учаётган Boeing 767-300 самолёти Тошкентга мажбурий қўнди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ғарбий-Сибир транспорти прокуратурасига асосланган ҳолда.

“Бошланғич маълумотга кўра, 2016 йилнинг 26 феврали соат 00.38да (UTC) (Тошкентда 05.38 – ЎзТАГ) Azur Air авиакомпаниясининг Домодедоводан Пхукетга 327 йўловчи билан учаётган Boeing 767-300 самолёти Тошкентда двигател мойининг даражаси пастлигини кўрсатувчи датчик ишлаб кетиши сабабли мажбурий равишда қўнди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда авиакомпания йўловчиларни манзилига етказиш учун икки заҳира Boeing 757-300 самолётларини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Ушбу факт юзасидан Енисей транспорт прокуратураси томонидан учишлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунга амал қилиниши текширилиб, ушланиб қолган рейс ҳуқуқларига амал қилиниши назорат қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: