БЎЎК Москва мэриясига Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш масаласи бўйича мурожаат қилди

Дата: 17:47, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси (БЎЎК) Москва мэриясига Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш масаласи бўйича мурожаат қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таклиф 16 сентябрда ўтказилган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш кунида РФ президенти қошидаги миллатлараро муносабатлари кенгаши эксперти Ибрагим Худойбердиев томонидан ўртага ташланди.

“Москва мэрияси ва Россия Федерацияси президенти маъмуриятига ёдгорлик ўрнатиш ва Москва кўчаларидан бирига унинг номини бериш масаласини ҳал қилиш бўйича мурожаат қилиш таклиф этилди. Ушбу таклиф барча ҳозир бўлганлар томонидан қўллаб қувватланди”, - деб хабар беради БЎЎК матбуот хизмати.

Янгилик билан ўртоқлашиш: