Бўстонлиқ туманида кўчки оқибатида бир киши вафот этди, яна бир киши жабрланди

Дата: 10:27, 14-04-2017.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўчки оқибатида бир киши вафот этди, яна бир киши жабрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланган ҳолда.

Кўчки 13 апрел куни тушган, юқоридаги кишилар эса ағдарилиб кетган Damas автомобилида бўлишган.

Ҳодиса Бўстонлиқ туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-10 “Чорвоқ сув омбори айланма йўли”нинг 47-километрида соат 07:50да рўйхтга олинган. Кўчкининг эни 10-15 метрни, баландлиги 1-1,5 метрни, узунлиги эса 10-14 метрни ташкил этган.

Қурбон бўлган ва жабрланган киши “Боғистон”да иқтиқомат қилишган. Улар Бўстонлиқ тумани касалхонасига олиб кетилган, лекин йўлда улардан бири вафот этган.

Ҳозирда Тошкент вилояти ФВБ, ИИБ, Бўстонлиқ тумани хокимияти ва Автойўллар бўйича давлат қўмитасининг биргаликдаги ҳакаратлари билан кўчки ўрни тузатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: