Баҳор бу йил Ўзбекистонда ўзига хос бўлмоқда

Дата: 10:31, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Баҳор бу йил Ўзбекистонда ўзига хос бўлмоқда, синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин кунлар ичида ёмғир ёғиши, қорга айланиши ҳам мумкин, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с,. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, Кундузи 17-19° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 15-20° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ атрофида, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: