Баҳор келганига қарамасдан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳавонинг совуши кузатилмоқда

Дата: 10:29, 07-04-2014.

Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Баҳорнинг кучга кираётганига қарамасдан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳавонинг пасайиши кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с, баъзида 12-17 м/с кучайган ҳолда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ атрофида, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда, баъзида 12-17 м/с кучайган ҳолда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир (қор) ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: