Баҳорда ҳаво тез-тез ўзгариб туради, Ўзбекистоннинг тоғли туманларида кучли шамол кузатилади

Дата: 09:50, 04-04-2014.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ – Баҳорда ҳаво тез-тез ўзгариб туради, Ўзбекистоннинг тоғли туманларида кучли шамол кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ атрофида, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир (қор) ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: