Баҳорда Душанбеда ўзбек товарларининг кўргазма-ярмаркаси ўтказилади

Дата: 16:10, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Баҳорда Душанбеда ўзбек товарларининг

кўргазма-ярмаркаси ўтказилади, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистонда ўзбек товарларининг кўргазма-сотувларини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар Тожикистон ва Ўзбекистон Савдо палаталари раислари Шариф Саид ва Ботиржон Асадовларнинг Душанбедаги учрашувида муҳокама қилинди. Кейинги кўргазма жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтиши ҳақида қарорга келинди”, - деб хабар қилишди ТР Савдо-саноат палатасида.

Ш. Саид икки мамлакат салоҳиятини ўрганиш ва Тожикистонда талабгир бўлган қўшни мамлакат маҳсулотлари билан танишишни давом эттириш мақсадида бўлажак кўргазмани юқори даражада ташкил этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ҳар икки давлат ҳудудида 2017 йилда ўтказилган кўргазма ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумини юқори баҳоладилар. Тадбирлар икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқ ҳам ортишига сабаб бўлди.

Ўзбекистонлик меҳмонлар келгусидаги кўргазмани танлаш учун бир нечта объектларга ташриф буюрдилар.

Қайд этиб ўтамизки, 2018 йилда икки мамлакат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказишга доир келишув январ ойида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Душанбе шаҳрида йиғилиши давомида имзоланган эди.

Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг биринчи кўргазма-савдоси Душанбе шаҳрида 2017 йил апрел ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтган эди. ТР пойтахтидаги ўша тўрт кунлик тадбирда 160дан ортиқ ўзбек компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этган эдилар.

Жами Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1500дан ортиқ маҳсулот намойиш этилган эди. Кўргазма ва икки мамлакат тадбиркорларининг форуми якунлари бўйича $35 млндан зиёдлик икки юзга яқин ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланган эди.

Ўтган йилнинг октябр ойида Тожикистондан бўлган 150ка яқин компаниялар ўз маҳсулотларини Тошкентда намойиш этди. Тадбир ўтган йил 11-14 октябр кунлари “Ўзекспомарказ” павильонларида бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: http://ru.sputnik-tj.com/asia/20170410/1022039033/tadzhikistan-uzbekistan-vystavka-tovarov.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: