Баҳорда Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси икки ўртоқлик учрашувни ўтказади

Дата: 08:51, 30-01-2015.

Тошкент. 30 января. ЎзТАГ – Баҳорда Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси икки ўртоқлик учрашувни ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телегаф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) маълумотларига кўра, биринчи учрашув 27 мартда Сеулда Жанубий Корея термасига қарши, иккинчи ўйин 31 мартда Токиода Япония термасига қарши бўлади.

Қайд этиш зарурки, ҳар икки ўйин Ўзбекистон термасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлиги доирасида ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: