БАА ташқи ишлар вазири Тошкентга келади

Дата: 12:41, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ - 2017-йилнинг 24-май куни Тошкент шаҳрига Бирлашган Араб Амирлигининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ташриф буюради, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

“Ташриф чоғида меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади”, - дейилади хабарда.

Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигидаги музокаралар ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: