Бадахшонда Марказий Осиёлик 8 жангари йўқ қилинди
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Афғонистоннинг шимолий-шарқий Бадахшон провинциясида Марказий Осиёлик 8 жангари йўқ қилинди, деб маълум қилади АфТАГ.
Провинция полицияси бошлиғи Сахи Ғофурийнинг матбуотга маълум қилишича, хорижий жангарилар бошчилигидаги юзлаб қўзғоланчилар Журм уездига хужум қилишган. Афғон хавфсизлик кучлари хужумни қайтаришган. Хужум қилганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган жаргарилар ҳам бўлишган.
Ғофурийнинг сўзларига кўра, жанглар доирасида Тожикистондан бўлган уч ёлланма жангчи, Ўзбекистондан бўлган беш жангари йўқ қилинган.
Яна тўрт киши афғон куч тизимлари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, провинция полицияси раҳбари хавфсизлик кучлари Вардуж ва Ямган уездларини “Толибон” жангарилардан тозалаш учун чоралар кўришган.