Баходир Пулатов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Дата: 14:08, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Адлия катта маслаҳатчиси Баходир Пулатов беш йилга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бунга доир буйруқ 23 январда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев томонидан имзоланди. Хабар берилишича, Пулатов номзоди Қашқадарё вилояти прокуратура ҳайъати раиси этиб ҳам тасдиқланди.

Баходир Пулатов бунга қадар 2016 йил мартидан буён Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, бундан илгари эса Фарғона вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: