Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ХМТ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 18:38, 28-08-2017.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик раҳбари А.Ҳаитов ва ХМТ Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича директори Ольга Кулаева, шунингдек, ХМТнинг “Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш” лойиҳаси техник маслаҳатчиси Антон Хаузенлар билан учрашди.

Бундан бир оз олдин ХМТ вакиллари Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банкининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорлигига бағишланган “давра суҳбати”да иштирок этдилар.

Учрашувда “2017-2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш” лойиҳаси бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

ХМТ делегацияси аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган тўлақонли ислоҳотлар натижасида мамлакатда катта ўзгаришлар бўлаётганлигини алоҳида қайд этдилар. Натижада, тарафлар ўртасидаги алоқа ва ҳамкорлик янги сифат даражасидга чиқмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: