Бангладеш делегацияси Тошкентга келди
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – 8-апрел куни Тошкент шаҳрига Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация келди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.
“Ташриф давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Таркибида миллий бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилаётган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этади.
Сурат манбаи: http://dietseikou.xyz/7-r/1494-shahriar-alam-mp-biography.php