Бангладеш ташқи ишлар давлат вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 11:07, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 18 августда Ўзбекистонга Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бангладеш делегациясининг беш кунлик ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.

Шаҳрияр Алам ва делегация аъзолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилишади, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: