Бангладеш ТИВ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тошқинлар туфайли кейинроқ муддатга қолдирилди

Дата: 14:41, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Бангладеш Ташқи ишлар вазири Шаҳрияр Аламнинг Ўзбекистонга ташрифи кейинроқ муддатга қолдирилди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“Ўзаро келишувга кўра Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегациянинг 2017 йил 18 августга белгиланган Ўзбекистонга ташрифи кейинроқ муддатга қолдирилди”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

“Ташрифнинг аниқ санаси дипломатик каналлар орқали аниқланади”, - дея хулоса қилинади хабарда.

Олдин хабар қилингани каби, Бангладеш делегациясининг беш кунлик ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган эди.

Бундан ташқари, Шаҳрияр Алам ва делегация аъзолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилишади, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиги кўзда тутилган эди.

ОАВ хабарларига кўра, кейинги бир неча кунда Бангладешда кучли жалалар натижасида юзага келган тошқинлар оқибатида камида 27 киши қурбон бўлган, 500 мингдан ортиқ киши зарар кўрган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: