Банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш банклар молиявий барқарорлигининг ҳал қилувчи кўрсаткичларида акс этди – Марказий банки раиси ўринбосари
Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш банклар молиявий барқарорлигининг ҳал қилувчи кўрсаткичларида акс этди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг IV Тошкент Халқаро банк форумида сўзлаган нутқида келтириб ўтилди.
Хусусан, банклар капитали мутаносиблиги коэффициенти Марказий банк белгилаган меъёрий талаб 10% ва Халқаро Безель қўмитаси талаби 8% бўлгани ҳолда ўртача 24% ташкил қилади”, - дейилади маърузада.
Бундан ташқари, барқарорликнинг яна бир муҳим кўрсаткичи – қисқа муддатли активларнинг қисқа муддатли мажбуриятларга мутаносиблиги ўртача 64,5% тенг бўлиб, бу халқаро талаблардагидан 2 бараварга ошиқдир (30%).
“Аҳолининг банк хизматлари билан қамраб олинганлиги ва банк хизматлари бозорида рақобат доимий ошишига эришилган. Хусусан, 2015 йилнинг 1 октябрига келиб 100 минг катта ёшли аҳолига тўғри келувчи банк муассасалари сони 49,8 донани ташкил қилди. Жисмоний шахслар банк ҳисоблари сони ҳар катта 1000 кишига 1102 донани ташкил қилди”, - деб таъкидланади маърузада.