Банкларга ҳар учинчи долларни Ўзбекистон пойтахтида яшовчилар сотишмоқда

Дата: 16:30, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Банкларга ҳар учинчи долларни Ўзбекистон пойтахтида яшовчилар сотишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Ушбу маълумотлар Марказий банк томонидан тайёрланган “Ички валюта бозори таҳлили (2017 йил 5 сентябр-14 ноябр орасида)”да келтирилган.

“Таҳлил этилаётган муддатда тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 644 млн. доллар ҳажмида хорижий валюта сотиб олинган. Банкларнинг хорижий валюта сотиб олиш бўйича асосий операциялари ҳажми Тошкент шаҳрига – 29%, Фарғона вилоятига – 11%, Самарқанд вилоятига – 9%, Андижон вилоятига – 9% ва Наманган вилоятига – 8 % тўғри келмоқда”, - деб таъкидланади таҳлилда.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: