Барча 4 партия Ўзбекистон президенти сайловларига қўйилди – МСК

Дата: 12:23, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси барча тўрт партияларни мамлакат президенти сайловларига қўйиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Марказий сайлов комиссияси (...) Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилади МСК сайтида жойлаштирилган хабарда.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди.

Таъкидланишича, сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5%дан 1%гача камайтирилди. Бу 214 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади.

Бу имзолар камида 8та маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларни қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан 8%ни тўплаши мумкин.

МСК Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби нуфузли халқаро тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклифномалар юборилгани маълум қилинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадовни, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновни номзод қилиб кўрсатди.

Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 9 сентябрдан бошланди. 30 сентябр-20 октябр орасида номзодларни рўйхатга олиш ишлари ўтказилади.

Муддатидан олдинги сайловлар Ўзбекистонда Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: