Барча қўшни ва ҳамкор мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари бир-бирини такрорламаслиги, балки тўлдириши керак – Мирзиёев

Дата: 13:20, 27-03-2018.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Барча қўшни ва ҳамкор мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари бир-бирини такрорламаслиги, балки тўлдириши керак, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда сўзлаган нутқида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Барча қўшни ва ҳамкор мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари бир-бирини такрорламаслиги, балки тўлдириши керак. Биз бу муаммони ҳал этиш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирлар, ёндашув ва механизмларни ишлаб чиқишимиз зарур”, - деб таъкидлади ўзбек етакчиси.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, минтақавий даражада – аввало Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Марказий Осиё давлатларининг қўллаб-қувватлаши билан томонлар ўртасида мустаҳкам келишувни таъминлашга эришиш зарур.

“Афғонистонда иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш кўп жиҳатдан унга қўшни бўлган давлатларга, бизнинг эзгу хоҳиш-иродамиз, қатъий қароримиз ва бу мамлакатда миллий ярашувни таъминлаш, зўравонликка барҳам беришда фаол иштирок этишга қанчалик тайёр эканимизга боғлиқлигини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз”, - деб давом этди Ўзбекистон президенти.

Биз энди Афғонистонга унинг ҳудудидан тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмайдиган давлат сифатида қарай бошлашимиз керак, деб таъкидлади Мирзиёев. “Афғонистон – бизнинг дўстона ҳамкоримиз ва қўшнимиздир”, - деб хулоса қилди у.

Сурат манбаи: http://narodnoeslovo.uz/index.php/2015-11-03-12-48-16/subbotnee-nastroenie/itemlist/date/2017/2/15

Янгилик билан ўртоқлашиш: