Барно Исматуллаева Ўзбекистонни “Катта опера” лойиҳасининг бешинчи мавсумида тақдим этади
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Барно Исматуллаева Ўзбекистонни “Катта опера” лойиҳасининг бешинчи мавсумида тақдим этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ВГТРК матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Шунингдек лойиҳада Азат Малик (Қозоғистон), Виталий Ласко (Украина), Илҳом Назаров (Озарбайжон), Сава Вемич (Сербия), Владимир Дмитрук (Беларусь), Яна Дякова (Россия), Паулине Шамаева (Россия), Мария Буйносова (Россия) ва Маргарита Левчуклар (Беларус) ҳам иштирок этадилар.
Қатнашувчиларни тўққиз танлов турлари кутмоқда. Лойиҳа иштирокчилари ҳар бир турда биттадан, баъзи турларда иккитадан мусиқа асарлари, рус, совет, ва классик, миллий ва Ғарбий Европа бастакорларининг операларидан ариялар, мумтоз, ва совет оперетта, мюзикллари, испан сарсуэлалари, неаполитан қўшиқлари, халқ қўшиқларидан ария ва дуэтлар ижро этадилар.
Барча асарлар ёддан оригинал тилида ижро этилади. Танлов иштирокчиларига симфоник оркестр жўр бўлади.
“Катта опера – 2017” ғолиби лойиҳа жюриси томонидан аниқланади. Унинг таркибига бас-баритон Бруно Пратико (Италия), Британ Вагнеров жамиятининг президенти, опера хонандаси Гвинет Жонс (Буюк Британия), сопрано Надя Михаэль (Германия), “Геликон-опера” Москва мусиқа театри бадиий раҳбари Дмитрий Бертман (Россия) кирган.
Эслатиб ўтамизки, опера ижрочиларининг “Катта опера” профессиональ телевизион конкурси 2011 йилдан бери ўтказилади.


