“Бавария” – “Атлетико”: ўйини натижасини бир оз хато қилган бўлсакда, умуман тўғри топдик

Дата: 09:37, 04-05-2016.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Баварияликлар 2:1 ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, Миландаги финалга “Атлетико” боради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) УЕФА чемпионлар лигаси жавоб яримфинал ўйини якунидан сўнг.

Агар эсингизда бўлса, кеча биз “Альянц Арена”да нолли ёки бошқа ҳисобдаги дурангни прогноз қилган эдик. Натижа бир оз хатолик билан бўлса ҳам тўғри аниқланди: “Атлетико”нинг устунлиги тахмин қилинган эди. 

Гап Мюллер 1:0 ҳолида “Бавария” фойдасига бўлиб турганида пенальтини уролмаганида, мадридликлар эса ҳисоб 1:2 ҳолатида пенальтини эплолмаганида ҳам эмас. Буни тақдир битиги дейиш мумкин.

Гап Диего Симеоненинг томошабинларнинг улкан босими остида зарур натижага эриша олиши ва Хосеп Гвардиоланинг ушбу натижага ета олмаганида.

Ўйин ажойиб бўлди! Деярли 90 дақиқа давомида умид умидсизликка, умидсизлик эса умид билан жой алмашиниб турди.

“Бавария” 3:1 ҳисобида ютиши мумкинмиди? Албатта. Бунинг учун унда барча зарур имкониятлар, яхши ва қулай вазиятлар бор эди. Лекин бундай бўлмади, чунки Гризманнинг намунали дейишга арзигулик якакма-якка чиқиши – бу Диего Симеонедан мумтоз ўйин намунаси эди холос! Зарур пайтда “Атлетико” юқори тезликка эриша олади.

“Атлетико” 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаши мукинмиди? Ҳа! Торрес билан боғлиқ ҳолатда пенальти йўқ эди, лекин ҳакам Чақир уни белгилади. Зарба яхши бўлди, аммо Нойер яна маҳоратини кўрсатди.

Аммо барча “лекин”ларни бир чеккага олиб қўйсак натижа ҳаққоний бўлди: “Атлетико” -  Чемпионлар лигаси финалига боради, “Бавария” эса тренерини ўзгартириб, ривожланишнинг янги босқичига ўтади. Футболда аслида шундай ҳам бўлиши керак. Космик даражадаги футболда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: