Beeline Андижонда GSM ва 3G тармоқларининг иш ҳудудини кенгайтирди

Дата: 10:08, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Энг йирик алоқа оператори Beeline Андижон вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимининг кенгайгани ҳақида хабар беради. Андижон, Асака ва Марҳамат ҳудудларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Mobinfo.uz сайтида жойлаштирилган.
     Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов “Андижон – кўп миқдорли йирик корпоратив мижозларга эга истиқболли ҳудуд. Beeline тармоғининг муваффақиятли ривожланиши абонентларнинг ишончини қозонган ҳолда келажакка дадил назар билан қараш имконини беради”,- деб қайд этди.
     Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида вилоят марказидаги Сарвонтепа ва Айлана кўчаларида, Шаҳрохон туманидаги Дулан ва Хўжаобод туманидаги Дилкушод қишлоқларида ва Асака туманидаги Дурмон қишлоғида сигнал сифати яхшиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: