“Beeline”дан биринчи хонадон эгаси 8 август куни аниқланади
Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ягона алоқа оператори Beeline (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) Ўзбекистонлик абонентлари орасида ўтказилаётган “Инновация” акцияси доирасида олти инновацион ҳонадонлардан бирининг эгаси “Ёшлар” телеканалининг жонли эфирида 8 август куни аниқланиши маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Компаниядан хабар қилишларича, ҳар ойлик суперсовринлар ўйинида иштирок этиш учун алоқа хизматларига (шу жумладан, интернет хизматларга) ҳафтасига $2,5дан зиёд маблағ сарфлаб (душанбадан якшанбагача) Beeline‘нинг фаол абоненти бўлишнинг ўзи етарли. Ғолиблар ошкора равишда жонли эфирга қўнғироқ қилиб тушган абонентларнинг тасодифий танлаши орқали аниқланади. Қўнғироқ қилган абонент ва бошловчи орасидаги мулоқот жонли эфирда ҳайъат гуруҳи иштирокида рўй беради. 5 рақам мос тушганида абонент 1 000 000 сўм совринни қўлга киритади, 6 рақам мос тушганида абонент 2 000 000 сўм совринни қўлга киритади. Барча 7 рақами мос тушган абонент ўз шаҳрида жойлашган хонадон эгасига айланади.


