“Beeline” Фарғона вилоятида алоқани яхшилади
Фарғона. 13 феврал. ЎзТАГ – “Beeline” ягона алоқа оператори (“Unitel” МЧЖ ва “Buzton” ҚК) Фарғона вилояти ҳудудида тармоқ сиғимининг яхшиланганлиги ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар қилишларича, Қўқон, Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳарларида, шунингдек, вилоятнинг 11 туманидаги 45 қишлоқларда алоқа сифатини яхшилашга имкон берувчи қўшимча ускуналар ўрнатилган.
“Unitel”нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминовнинг таъкидлашича, ушбу ишлар Фарғона вилояти республиканинг энг аҳоли тиғис ҳудудларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган.
Эслатиб ўтамизки, “Unitel” МЧЖга 1996 йилда асос солинган бўлиб, у ”ВымпелКом” ОАЖнинг шўъба корхонаси ҳисобланади. Компания 2006 йилдан бери Ўзбекистонда “Beeline” савдо белгиси остида мобил алоқа хизматларини кўрсатади.
2014 йилнинг III чораги якунларига кўра, компания абонентлари сони 10,529 млн кишини ташкил этган.