Beeline халқаро интернет-канал сиғимини 20 фоизга оширди

Дата: 22:15, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Энг йирик алоқа оператори Beeline (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) халқаро интернет-канал сиғими навбатдаги 2,2 Гбит/с гача оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Воқеани шарҳлар экан Unitelнинг техник директори Денис Котляренко шундай деди: “Сўнги йил мобайнида муваффақиятли амалга ошган тармоқнинг миқёсли кенгайиши алоқа каналларига янги талаблар қўяди. Бутун мамлакат бўйлаб база станцияларининг сонини ўсиши, 3G технолигияларининг мамлакатнинг барча худудларида ривожланиши ва 2014 йил учун жиддий режалар – интернет-каналнинг ҳажмини 20%дан ортиқ ошириш учун қилган қароримизга айнан шу омиллар таъсир қилди. Ишонаман, бу қадам фойдаланувчиларнинг ишончини оқлаган ҳолда, Beeline хизматларини такомиллаштиришга ёрдам беради”.
Эслатиб ўтамиз, илгари Beeline халқаро интернет-каналининг сиғими 1,8 Гбит/с ни ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: