Beeline Наманган вилоятида янги станцияларни ишга туширди

Дата: 22:16, 18-08-2015.

Наманган. 18 август. ЎзТАГ – Бугун Beeline алоқа оператори Наманган вилоятида янги станцияларни ишга туширгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги базавий станциялар Наманган ва Косансой туманларида ишга туширилди ва бунинг натижасида сигнал ва мобил Интернет сифати яхшиланди.

Бундан ташқари, Қўшимча мосламалар ўрнатилиши натижасида вилоят марказининг Мустақиллик ва Қўқон кўчаларида сигнал сифати ошди, бу вилоят аҳолисига тезкор мобил Интернетнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Эслатиб ўтамизки, Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади.

Жорий йилнинг 1 июлига келиб компания абонентлари сони 10,263 млн кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: