Beeline Наманган вилоятидаги тармоғини кенгайтирмоқда

Дата: 16:13, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Энг йирик алоқа оператори Beeline (Unitel МЧЖ ва Buzton МЧЖ ҚК) Наманган вилояти ҳудудида 3G ва GSM тармоқлари қоплами ва ҳажмини кенгайтирмоқда, дея хабар беради Infocom.uz
“Биз Фарғона водийси аҳолисини Beelineнинг сифатли алоқаси билан таъминлаш бўйича доимий фаолиятимизни давом эттирмоқдамиз, - дейди Unitelнинг Шарқий минтақавий филиали директори Санжарбек Иминов. - Наманганда янги база станцияларни қурилиши ва жорий қилиниши нафақат мобил алоқа абонентларининг сўровларини 100% қондириш, балки уларнинг юксак ишончини оқлаш учун мойиллик қилади”.
Хизмат кўрсатишнинг даражаси ўсиши билан бир қаторда янги қурилмалар ёрдамида Beeline тармоғининг ҳажми ҳам сезиларли кенгайди. Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида Нуробод мавзесида ва Ахси кўчасидаги санъат коллежи сигнал сифати кўтарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: