Beeline нархларни ошириш ҳақидаги қароридан қайтди

Дата: 11:28, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ - Beeline уяли алоқа оператори илгари эълон қилинган чиқиш қўнғироқлари нархини ошириш ҳақидаги қароридан қайтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“15 апрелдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб барча чиқиш қўнғироқларида бир минут эфир вақти нархи илгариги даражада қолишини хабар қилишдан мамнунмиз”, - дейилади Beeline компанияси хабарида.
Нега бундай қарорга келинганлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.
Бундан илгарироқ оператор жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб Ўзбекистон бўйича барча чиқиш қўнғироқлари бир минути нархини ярим центга оширишни режалаштирган эди (Status тарифлари сериясдан ташқари).

Янгилик билан ўртоқлашиш: