Beeline Нукус ва Қўнғиротда базавий станциялар ишга туширди

Дата: 17:19, 17-07-2015.

Нукус. 17 июл. ЎзТАГ – Beeline компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани ва Нукус шаҳрида база станциялари ишга туширилди. Натижада алоқа сигнали ва мобил Интернет сифати яхшиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар беришларича, янги ускуналар Нукуснинг А. Темур, Улуғбек, К. Маткаримова, Ҳурлиман Қиз Бахши кўчаларида, шунингдек Қўнғирот туманида сигналнинг юқори сифатини таъминлади.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов тармоқнинг кенгайиши ҳам ҳудудда, ҳам бутун Ўзбекистон бўйлаб компаниянинг сифатли ва ишончли ривожланишининг янги истиқболларини очишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, Beeline бренди Ўзбекистон Республикасида шу ном остида хизмат кўрсатувчи Unitel МЧЖга тегишли. Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади.

Жорий йилнинг 1 апрелига келиб компания абонентлари сони 10,356 млн кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: