Beeline Қорақалпоғистонда ва Хоразмда юқори тиниқликдаги овоз узатиш технологиясини жорий қилди

Дата: 16:27, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишловчи Unitel алоқа оператори Қорақалпоғистонда ва Хоразмда юқори тиниқликдаги овоз узатиш технологиясини жорий қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Феврал охирида хизмат Beelineнинг Тошкент, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Андижон вилоятлари ҳудудидаги абонентлари, шунингдек, Қўқон шаҳрида жорий этилган эди. Эндиликда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари аҳолиси ҳам 3G тармоқларида юқори тиниқликдаги овоз сифатидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Янги технология ўзгарувчан тезликдаги кенг полосали адаптив кодлаш кодеки 50Гцдан 7кГц диапозонгача бўлган частота ёрдамида юқори сифатли товуш узатишга имкон беради”, - деб таъкидлашди оператор матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда Beeline абонентлари сони 10,593 млн. кишига тенг. Ўтган йили компания ялпи тушуми 7% ўсиб, $718 млнни, инвестициялар ҳажми $79 млнни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: