“Beeline” Сурхандарёда алоқа сифатини яхшилади

Дата: 16:38, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – “Beeline” ягона алоқа оператори (Unitel МЧЖ ва Buzton МЧЖ ҚК) Сурхондарё вилояти ҳудудида янги база станцияларини ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар қилишларича, бу Сурхандарёдаги GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимини кенгайтиришга имкон берди.
Янги база станциялари Шўрчи ва Қумқўрғон шаҳарларида ишга туширилди. Натижада алоқа ва мобил интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг марти охирига келиб “Beeline”нинг Ўзбекистондаги абонентлари сони 10,422 млн кишига тенг бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: