Beeline Сурхондарё вилоятида янги базовий станцияларни ишга туширди

Дата: 10:34, 26-08-2015.

Термиз. 26 август. ЎзТАГ – Бугун Beeline алоқа оператори Сурхондарё вилоятида янги базовий станцияларни ишга туширгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълумотга кўра, янги база станциялари Термиз шаҳрида ишга туширилди ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди. Шу орқали GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайтирилди ҳамда қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида Ю.Ражабий ва А.Икромов кўчаларида сигнал сифати яхшиланди.

“Бутун Ўзбекистон бўйлаб алоқанинг юқори сифатини таъминлаган ва компания ривожланишининг янги истиқболларини очган ҳолда тармоқни ривожлантириш ва замонавийлаштириш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда”, - деб таъкидлади Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Улуғбек Аҳмедов.

Эслатиб ўтамизки, Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади.

Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига келиб компания абонентлари сони 10,263 млн кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: