Beeline Тошкент вилоятида тармоқни кенгайтирди

Дата: 22:58, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Энг йирик алоқа оператори Beeline (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) Тошкент вилояти ҳудудида тармоқ қопламини кенгайтирмоқда, деб хабар беради infocom.uz сайти.
“Бу йили пойтахт ҳудуди Beeline тармоғининг инновацион ривожланишининг стратегик устуворликларидан биридир. Биз учун энг муҳими – мижозларнинг ишончи, бунинг учун хизматларнинг сифатини ошириш бўйича доимий ишлар олиб бориш зарур. Биринчи навбатда бу бизнинг компаниямизга таалуқли, чунки раҳнамолик – бу аввалам бор масъулликдир”, - деб таъкидлади Unitel‘нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш.
Қўшимча ускуналарни ўрнатиш натижасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Бекобод туманларида сигнал сифати яхшиланганлиги қайд этилди, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: