“Beeline” Тошкентда биринчи 4G-тармоғини ишга туширди
Тошкент. 5 сентября. УзТАГ – “Beeline” мобил алоқа оператори (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) Ўзбекистон пойтахтида LTE технологияси асосида биринчи тўртинчи авлод (4G) мобил тармоғини ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграфагентлиги (ЎзТАГ).
“Компаниянинг LTE-тармоғи ҳозирча пойтахтнинг 10% қамраб олган, 2015 йилда биз унинг бутун Тошкент бўйлаб кенгайтиришни, 2016 йилда эса 4G тармоғи билан Ўзбекистон вилоят марказларини ҳам қамрашни режалаштирганмиз. “Beeline”нинг янги тармоғи бўйича маълумотларни узатиш тезлиги 70 Мбит/с ташкил қилади. Ҳозирча LTE технологияси хизмиатлари фақат корпоратив мижозларга тақдим этилмоқда. Тармоқ ривожланиши баробарида оддий абонентлар ҳам ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин бўлади”, - деб таъкидлади Unitel МЧЖнинг бош директори Александр Воробьев.
Тармоқ учун ускуналар хитойнинг Huawei компанияси томонидан етказиб берилган.
Эслатиб ўтамизки, LTE технологияси учинчи авлод мобил алоқасининг кейинги босқичидир. Бугунда 4G тармоғида ахборотларни узатиш тезлиги 100 Мбит/с-ни ташкил қилади.