Beeline Тошкентда “Флешка” СМдаги асосий таянч станциясида муаммога дуч келди

Дата: 10:35, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 3 май куни Ўзбекистонда фаолият юритувчи Beeline уяли алоқа компанияси номаълум учинчи шахслар томонидан «Флешка» савдо марказининг биносида жойлашган асосий таянч станциясининг электр таъминоти ўчириб қўйилгани ҳақида малумот берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Unitel” МЧЖ ходимларига амалдаги шартнома ва “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузган ҳолда бир нечта радиорелели оралиқлар ўтадиган мазкур ускунага қонуний йўл билан киришларига йўл қўйилмаяпти”, - дейилади ширкат хабарида.

Шу сабабли “Флешка” СМ атрофида, Тахтапул, Шайхонтоҳур, Кўргазма, Нурафшон, Ифтихор, Янгиариқ, Хуршида ва Тўхтасин Жалилов кўчаларида, Садриддин Йўлдошев ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган Кичик Ҳалқа йўли атрофида, шунингдек Себзор кўчасида Нурафшон кўчасидан Зулфия Хоним кўчалари кесишмасида айни пайтда овозли алоқа ва мобил Интернет сифати ёмонлашгани кузатилмоқда.

“Мазкур ҳодиса “Beeline”га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келди, бироқ компания хизматни қайта тиклаш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. “Unitel” МЧЖ “Beeline” абонентлари учун алоқа сифатини тиклаш борасидаги вазиятни ҳал этишда ёрдам беришларини сўраб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, Тошкент шаҳар ҳокимлигига, шунингдек, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига хатлар йўллади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://nasimov.pro/tag/%D1%82%D0%B5%D1%85%D0%BD%D0%BE-%D1%86%D0%B5%D0%BD%D1%82%D1%80-%D1%84%D0%BB%D0%B5%D1%88%D0%BA%D0%B0/

Янгилик билан ўртоқлашиш: