Beeline Тошкентда янги базавий станцияларни ишга туширди

Дата: 17:18, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Beeline алоқа оператори Тошкентда ўнлаб янги базавий станцияларни ишга туширгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ширкат маълумотига кўра, улар Олмазор, Бектемир, Миробод, Мирзо-Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туманларида ўрнатилган.

Unitel‘нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Решнинг сўзларига кўра, янги асосий станциялар “пойтахтдаги овозли алоқа ва мобил интеретнинг сифати жиддий яхшилади ва бу иш давом этмоқда”.

Эслатиб ўтамизки, Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади.

Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига компания абонентлари сони 10,263 млн кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: