Beeline ва Ucell Ўзбекистонда жами 19 млндан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатмоқда

Дата: 15:20, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ - VimpelCom (Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси) ва TeliaSonera (Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси) Ўзбекистонда 19 млндан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатмоқда. Хусусан, Beelineда 10,6 млн мижоз бўлса, Ucellда 8,574 млн абонент мавжуд, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида мамлакатдаги Beeline, Ucell ва UMS алоқа операторлари 2014 йил якунлари бўйича ҳисоботларини эълон қилганларидан кейин маълум бўлди.

Бозорга янгидан чиққан Universal Mobile Systems (UMS) МЧЖ оператори ҳам 2014 йил охиридан бошлаб 188,1 минг абонентни улаганлиги эълон қилинди.

Маълумот ўрнида, мобиль алоқа бозорида CDMA технологиясида ишловчи Uzmobile (“Ўзбектелеком” АКга қарашли) ва PerfectumMobile (Rubicon Wireless Communication) операторлари ҳам ишлайди. Аммо ушбу компаниялар одатда мижозлар сонига доир маълумотларни очиқламайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: