Beeline йил бошидан бери тармоқ ривожланишига қўшимча $21 000 000 сармоя киритди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Beeline ягона алоқа оператори йил бошидан бери Ўзбекистондаги тармоқ ривожланишига қўшимча $21 000 000 сармоя киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Гап шундаки, 2014 йилнинг 14 март куни етакчи ҳалқаро телекоммуникацион провайдерлардан бири VimpelCom Ltd (Beeline савдо белгиси) I чорак бўйича молиявий ва операцион натижаларини эълон қилди.
Компания ҳисоботига кўра, март ойининг сўнгида Beeline абонентларининг сони 10 422 000 кишига етди. Охирги йил давомида абонент шартномалари сони 120 минг атрофидага ўсди (+1%).
Бир ойда битта мобил алоқаси абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) $5 даражасида сақланиб қолди. MOU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар кўрсаткичи) – бир йил аввалги 425 дақиқагадан 465 дақиқага ўсди.
Компаниянинг EBITDA кўрсаткичи (асосий воситаларнинг ишдан чиқиши, активларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ бўлган номоддий активлар ва зарарларнинг амортизациясини ҳисоблашгача бўлган операцион фойда) йил давомида 3% ўсди.
ООО Unitel – “ВымпелКом” ОАДЖнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлиб, ушбу мамлакат ҳудудида Beeline савдо белгиси остида уяли алоқа хизматларини кўрсатади.