“Beeline” ўзбек абонентларини спамнинг янги хужумидан огоҳлантирди
Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Энг йирик алоқа оператори Beeline (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) мазмунида манзили ўзгартирилган зарарли ҳавола бўлган SMS-спамнинг янги тарқатилиш ҳоллари ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
20 май куни абонентлар қуйидаги SMS ола бошлашган: “Салом! Сенга сурат келди: https://strofan.ru/. ./”.
Компаниядан хабар беришларича, спам-ҳужумнинг мўлжали, ўткан ҳафтадаги каби, абонентнинг уяли мосламасига зарарли дастурни ўрнатиш ва ҳавфли ҳаволани унинг алоқа рўйҳатидаги барча хат олувчиларга жўнатиш.
Бунинг натижасида абонентлар шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотишлари, уяли мосламаларига зарарли дастурни юклаб олишлари мумкин.
Компания шундай SMS олинган вазиятда, уни зудлик билан ўчириб ташлаш, зинҳор берилган ҳаволага ўтмаслик зарурлиги ҳақида эслатди. Спам тарқатилиши жараёнида қўлланилаётган зарарли дастур авваломбор Android операцион тизимида ишлайдиган мосламалар учун ҳафвли.