Beeline Ўзбекистон шарқида 3G-тармоғини кенгайтирди

Дата: 16:13, 15-07-2015.

Фарғона. 15 июн. ЎзТАГ - Unitel МЧЖ (Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси) Фарғона вилояти ҳудудида тармоқ сиғимини оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот релизига асосланган ҳолда.

Оператор матбуот хизмати маълумотларига кўра, компания Фарғона, Қўқонда, шунингдек, вилоятнинг Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Риштон ва Фурқат туманларида қўшимча базавий станциялар ўрнатган. Янги қувватларнинг ишга туширилиши ҳудуддаги 3G-тармоғини кенгайтирган.

Unitelнинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминовнинг сўзларига кўра, тармоқнинг кенгайиши натижасида вилоятда янги HD Voice технологияси ҳам жорий этилган.

Эслатиб ўтамизки, Unitel МЧЖ – Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик мобил оператор бўлиб, у 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline бренди остида ишлайди. 2015 йилнинг I чораги якунлари бўйича компания абонентлари сони 10,356 млн кишини ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: