Beeline Ўзбекистон жанубида базавий станциялар сонини кўпайтирди
Қарши. 28 июл. ЎзТАГ - Unitel МЧЖ (Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси) Қашқадарё вилоятидаги (Ўзбекистон жануби) мобил GSM ва 3G тармоқлари сиғимини оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қашқадарё вилояти ҳудудида 20 базавий станция фойдаланишга топширилди. Улар Қарши, Яккабоғ, Ғузор, Шахрисабз шаҳарларида, шунингдек, Чироқчи, Шахрисабз, Қамаши ва Касби туманларида ишга туширилди.
Unitelнинг Жанубий ҳудудий филиали директори Улуғбек Аҳмедовнинг сўзларига кўра, “бир вақтинг ўзида шунча базавий станцияларнинг ишга туширилиши алоқа ва мобил Интернет сифатини сезиларли даражада яхшилашга имкон беради, чунки Beeline Қашқадарё вилоятида бир неча йилдан бери биринчи рақамли оператордир”.
Эслатиб ўтамизки, Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади. Жорий йилнинг I чораги якунлари бўйича компания абонентлари сони 10,356 млн кишини ташкил қилган.