Beeline Ўзбекистонда илк маротаба хизматлар сифатини кузатиш дастурини ишга туширмоқда

Дата: 17:56, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишловчи Unitel энг йирик алоқа оператори хизматлар сифатини тармоқда мониторинг қилиш бўйича Mobile Quality Analyzer номли ноёб дастурни ишга туширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур илова Android ва iOS операцион тизимидаги смартфонларида ишлайди. Яқин орада Beeline барча истовчиларга алоқа сифатини ўрганиш ва уни яхшилаш мақсадида тармоқ волонтёрлари бўлиб, иловани ўз смартфонларига юклаб олиш имконини беради”, – дейилади компания хабарида.

Unitelнинг тижорат директори Максим Ефремовнинг сўзларига кўра, MQA бевосита смартфонлардан мобил Интернетнинг тавсифномасини олишга имкон берадиган тизимни ўзида мужассам этган.

“Ўлчовлар айнан абонентлар нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда асосий сифат кўрсатгичлари бўйича амалга оширилади, ва бу аввалам бор қулайлик, узлуксизлик ва уланиш тезлиги. Ўлчов жараёнлари ва натижалар йиғилиши MQA иловаси воситалари орқали фойдаланувчининг иштирокисиз фонли усулда амалга оширилади. Beeline ходимлари илк волонтёрларга айландилар, айни пайтда эса биз компания ташқарисидаги инсонларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз”, – деб қўшимча қилди М.Ефремов.

Эслатиб ўтамизки, Unitel компанияси Vimpelcom Ltdнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Beeline савдо белгиси остида фаолият юритувчи шўъба корхонаси бўлиб, 2006 йилдан бери ишлайди. Бугунда Unitel Ўзбекистоннинг энг йирик мобил алоқа операторидир.

2015 йилнинг 1 апрел ҳолатига келиб компания абонентларининг сони 10 356 000 кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: