Beeline Ўзбекистонда юқори тиниқликдаги овоз узатиш технологияларини жорий қилишни бошлади

Дата: 09:56, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишловчи Unitel компанияси 3G тармоқларида юқори тиниқликдаги овоз узатиш технологияларини жорий қилишни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Телефон мулоқоти чоғида “ҳозирлик эффекти” билан сўзлашувни етказиб бериш учун 50 Гцдан 7кГц диапозонидаги AMR-WB (Adaptive Multi Rate Wadeband – ўзгарувчан тезликдаги кенг полосали адаптив кодлаш) кодекидан фойдаланилади. Иновацион ечим Beeline‘нинг учинчи авлод тармоғида пойтахт, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Андижон вилоятлари ва Қўқон шаҳри ҳудудларида амал қилмоқда. Яқин ҳафталар ичида янги технологиянинг афзалликларидан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари аҳолиси ҳам фойдалана олишади”, – деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

“Технологиялар кундан-кун ривожланмоқда, лекин бир нарса ўзгаришсиз қолади. Бу абонентларнинг ишончли овоз уланишига бўлган эҳтиёжлари. Шунинг учун алоқа сифати – бизнинг стратегик омилимиздир, ва “иштирок эффектининг” жорий қилиниши ушбу йўналишдаги бизнинг улкан қадамимиздир. Бозор етакчисидан айнан шундай лойиҳаларни абонентлар кутиб қолишади, ва биз унинг муваффақиятли ишга туширилганидан мамнунмиз”, – деб таъкидлади Unitelнинг техник директори Евгений Ключев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: