Beeline Ўзбекистонда ўз номини ўзгартирмайди

Дата: 15:05, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Йирик ўзбек мобиль алоқа операторларидан бири Beeline Ўзбекистонда ўз номини ўзгартириш ниятида эмас, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ширкат тижорат директори Максим Ефремовга асосланган ҳолда.

Унинг сўзларигм кўра, дунёда мижозлари сони бўйича олтинчи бўлган VimpelCom Ltd. акционерлари йиғилишида ўз номини VEON шаклига ўзгартириш масаласини кўриб чиқади.

“Аммо шунга қарамасдан VimpelCom ишлаётган мамлакатлардаги операцион компаниялар брендлари ўзгармайди. Айни пайтда VEON номи ҳам эътибордан четда қолмайди. Агар ребрендинг қарори акционерлар томонидан қабул қилинса, бу фақат VimpelCom Ltdга тегишли бўлади. Бизнинг компания Ўзбекистонда Beeline номи остида ишлашда давом этади”, – деди Ефремов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: