Beeline Ўзбекистондаги инвестицияларини деярли икки бараварга қисқартирди

Дата: 15:09, 11-03-2015.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишловчи Unitel операторининг тармоқ ривожига киритган инвестициялари $79 млнни ташкил этиб, 2013 йилдагига қараганда 42% камайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар операторнинг 2014 йил якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида тарқатилган матбуот релизида келтирилади.

Beelinенинг янги бош директори Владимир Петровнинг сўзларига кўра, ўтган йили компания абонентлари кўпроқ мулоқат қила бошладилар, мобил Интернет тушуми ҳам 30% зиёдга ўсди. Компаниянинг бозордаги соф операцион тушуми бир йилда 7% ўсиб, $718 млнга етди.

“Жорий йилда биз хизматлар сифатини оширишга эътибор қаратишда давом этамиз, чунки бу бизнинг асосий бозор стратегиямиз бўлади”, – деди В.Петров.

Компания ҳисоботида айтилишича, 2014 йилякунларига кўра Beelineнинг абонентлари сони 10,593 млн кишига етган. Бир йилда ширкат 75 минг янги мижозларни жалб қилган (+1%). Ҳар бир абонентдан олинадиган тушум миқдори (ARPU кўрсаткичи) $0,8 ошиб, уларнинг ҳар бири ойига (MOU кўрсаткичи) бир йил олдинги 493 дақиқа ўрнига 528 дақиқа гаплаша бошлаган.

Алоқанинг сифати пастлиги ҳақидаги саволга компания вакиллари янги йилдан кейин бир неча ўнлаб базавий станцияларни “қайта расмийлаштириш муносабати билан” узиб қўйишга мажбур бўлгаганликлари билан жавоб бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: