Beeline Ўзбекистонлик абонентларини спам ҳақида огоҳлантирди

Дата: 13:57, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Beeline уяли алоқа оператори ўз абонентларини мақсади жавоб қўнғироғи олиш бўлган SMS-спам, SMS-хабар ёки электрон хатлар кўпайганлиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пайшанба куни.
Beelineдан хабар қилишларича, фирибгарларнинг ҳаракатлари оқибатида абонентлар шахсий маълумотлари, пул маблағларини йўқотиши, ўз мобиль қурилмаси ва компьютерига зарарли дастурни юклаб олиши ёхуд спам рўйхатига тушиб қолиши мумкин.
“Салом, менга зудлик билан 0025229724044 рақамига қўнғироқ қилинг” каби SMS хабар олган ҳолда абонент ҳеч қачон ушбу рақамга қўнғироқ қилмаслиги ва жавоб бермаслиги зарур. Хабарни тезда телефондан ўчириб ташлаш лозим.
Beeline компанияси ягона алоқа оператори ҳисобланади (ООО Unitel и СП Buzton). Unitel МЧЖ – “ВымпелКом” ОАЖ шўъба корхонасидир. У Ўзбекистонда “Beeline” савдо белгиси остида уяли алоқа хизматларини кўрсатади. 2013 йил якунлари бўйича компания абонентлари сони 10,518 млн кишини ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: