Beelineга янги молия директори тайинланди

Дата: 15:05, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Роман Баранников Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори Beelineга янги молия директори этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Beeline тармоғини модернизация қилиш кенг кўламли ва пухта инвестицияларни талаб қилади. Булар самарали бизнес жараёнларни тузиш учун зарур. Ўйлайманки, Романнинг кўп йиллик тажриба ва маҳорати унга абонентлар ва компания манфаатларини муваффақиятли равишда ҳимоя қилишга имкон беради”, – деб қайд этди компания бош директори Александр Воробьев.

Р.Баранников молия соҳасида 17 йиллик тажрибага эга. У 2004 йилдан бери телекоммуникация соҳасида ишлайди. 2007 йилдан бери эса йирик сунъий йўлдош операторларидан бири бўлган “Орион Экспресс”нинг молия директори вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг учинчи чорагида Beelineнинг Ўзбекистндаги мижозлари сони 10,5 млн. киши эди.

Бир йилда компания 201 минг янги мижозларни жалб қилди (2%). Бир мижоз ҳар ойда алоқага ўртача $6 сарфламоқда ва ҳар ойда ўртача 568 минут гаплашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: